Мустақил интернет нашр

Archive for the ‘Абдуқодир Саттаров’ Category

Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби

АМЁБИАЗ


(ўнинчи мақола)

Амёбиаз амёбалар қўзғатадиган беморнинг йўғон ичагида яралар пайдо бўлиши ва баъзи турли органларда абсцесслар ривожланиши билан таърифланадиган ва кўпинча сурункали давом этадиган касалликдир.

Тарихий маълумотлар:

Амёбиазни қўзғатадиган амёбани 1875-йилда Петербурглик олим Леш топган. 1903-йилда Ф. Шаудин бу амёбани батафсил ўрганди
ва уни entamoeba histolytica номи билан адабиётда ёритди. 1922-йилда бу касалликни даволашда юқори самара билан эметин деб аталадиган дори ишлатила бошланди.
Этиологияси: Entamoeba histolytica оддий жониворлар гуруҳига киради ва унинг 3 хил шакли бор:

Вегетатив шакли (forma magna). Бу катта (50 мкм боради) ва ҳаракатчанг бўлиб, бемор аҳлати билан ташқарига чиқарилади. Эритроцитларни ютади. Унинг плазмасида эритроцитлар кўринади.
Оралиқ шакли (forma minuta)-кичикроқ амёба бўлиб, кам ҳаракат қилади эритроцитларни юта олмайди. У амёбиаздан соғаяётган беморлар аҳлати орқали чиқарилади.
Ent histolytica нинг тухуми. У думалоқ ва овал шаклида бўлиб, 1-4 ядроси бўлади. Улар амёбиаздан соғаяётган беморлар ва тухум ташиб юрувчилар аҳлатида бўлади.
Соғлом кишилар ичагида учрайдиган ва касаллик чақирмайдиган ent coli enhistoeytica дан кичик бўлади ва эктоплазма ва эндоплазмаларининг чегараси яққол кўринади, ютилган эритроцитлар учрамайди ва формалари қуритилганда, 40 даража иссиқликда, ҳар турли дезинфекцияловчи моддалар таъсирида тезда халок бўлади. Ent,histolytica нинг тухумлари анча чидамли, 0-5 даража совуқда 1 ойгача тирик сақланади. Улар ҳар турли дезинфекцияловчи моддалар таъсирида ҳам бир неча соатгача тирик сақланади. Водопровод сувига қўшилган хлор унга таъсир қилмайди.

Эпидемиологияси: Амёбиаз ҳам бошқа ичак юқумли касалликларига ўхшаш йўллари билан юқади. Ва тарқалади. Бемор ёки тухум ташиб юрувчичилар ахлати орқали ташқарига чиқарилган Ent histolytica тухумлари санитария ва гигиена қоидалари бузилган шароитда осонгина сув, озиқ-овқат, турли буюмлар ва қўл орқали соғлом одамларга оғиз орқали юқади. Амёбиазнинг тарқалишида пашшаларнинг роли ҳам катта. Иссиқ иқлимли жойларда, жумладан Ўрта Осиёда амёбиазнинг тарқалишига шароит қулай. Айниқса ёз-куз вақтларида ариқ сувини кўп ичиш, ҳўл мева-сабзавотлар кўп истеъмол қилиш бу касалликнинг тарқалишига саба бўлади.

Патогенези: Оғиз орқали кирган амёба цистасидан йўғон ичакка 4 ядроли амёба чиқади ва у ичакда ва либеркюн безларида кўпая бошлайди ва протеолитик фермент (шиллиқ парда тўқимасини емирадиган модда) чиқаради. Ҳалок бўлган тўқима парчалари ва чиқариладиган шилимшиқ модда либеркюн безларининг бўшлиғида йиғилади ва натижада безнинг ўрнида кичкина абсйесс пайдо бўлади. Кейинчалик майда абцессчалар ривожланиб бир-бирлари билан қўшилиб катта бўлади. Абцесс ёрилганда унинг ичидаги патос ичакка тушади ва чуқур яра хосил бўлади. Ана шу патоморфологик ўзгаришлар асосан кўр ичакда, S га ўхшаш ичакда, камдан-кам тўғри ичакда юз беради. Ичакдаги яраларнинг туби сариқ-яшил рангда бўлиб, четлари нотекс ва қизил бўлади. Яралардан оқиб чиқадиган қон аралаш шилимшиқ моддада кўп миқдорда амёбалар бўлади. Йўғон ичак шиллиқ пардаси қисман шишган бўлади. Баъзи яраларнинг бита бошлагани ва ямоқ ҳосил бўлаётгани кўринади. Баъзи ҳолларда ана шу абцесс ва яралардан амёба ва бошқа микроорганизмлар жигар вена томири орқали жигарга тушиб абцесс пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Клиникаси: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперт қўмитасининг тавсиясига кўра амёбиазнинг асосан 3 хили ажратилади: 1) ичак амёбиази; 2) амёбиазнинг ичакдан ташқи хили; 3) тери амёбиази.

Ичак амёбиазида инкубацион давр 20-30 кун давом этади. Касаллик кўпинча секин-аста бошланиб, беморнинг қорни оғриб 1 кунда 3-4 марта суюқ ичи кетади. Кейин қорин қаттиқроқ оғрийди, кетма-кет кучаниш безовта қилади, ахлатда шилимшиқ, йиринг ва қон кўринади. Маълум вақт ўтгач ахлат асосан қон аралаш шилимшиқдан иборат бўлади. Беморнинг ахлати худди малинадан қилинган қуюқ мураббога ўхшайди. Беморнинг дармони қуриб иштахаси бўғилади. Лекин ҳарорати нормал бўлади. Йўғон ичак пайпасланга бемор оғриқ сезади. Кўпинча амёбиазни бошланишидаги белгилари ўз-ўзидан камайиб беморнинг аҳволи бир оз тузалади ва касаллик сурункали формага ўтади.

Амёбиазнинг хроник формасига касаллик белгиларининг вақти-вақти билан зўриқиб ва қайталаниб туриши (рецидив) характерлидир. Беморларнинг гоҳо-гоҳо қорни дам бўлиб оғрийди, ғулдираб туради. Дам ичи кетади, дам қабзият безовта қилади. Ахлатда вақти-вақти билан шилимшиқ ва қон кўринади. Касаллик турли муддат оралаб зўриқиб ва қайталаниб туради. Зўриқиш баъзан аралаш-куралаш ҳар хил овқатларни истеъмол қилиш оқибати юз беради. Бошқа вақтларда сурункали амёбиаз сабабсиз зўриқиши ҳам мумкин.

Асоратлари: Баъзан амёбиаз билан оғриган беморларда гепатит гепатохолецистит ва жигар абцесси пайдо бўлади, бошқача айтганда амёбиазнинг ичакдан ташқариги хили ривожланади. Бундай ҳолларда одатда ҳарорат кўтарилади. Баъзан бу асоратлар амёбиаз симптомлари кўринмаган вақтда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Жигар абсцесси кўпинча унинг ўнг бўлагида пайдо бўлади. Баъзан 1 неча абсцесс пайдо бўлиши мумкин. Жигар

абсцесси ўз вақтида даволанмаса ёрилади ва перитонит ривожланади. Сурункали амёбиаз билан оғриган беморда баъзан ичак перфорацияси ва ўпка абцесси пайдо бўлади. Нихоят беморнинг оралиқ сохаси (промежность) терисида яралар пайдо бўлади ва амёбиазнинг тери хили ривожланади.

Диагностикаси: Амёбиазда ҳам асосий патолигик ўзгаришлар худди бактериялар қўзғатадиган дизентерияга ўҳшаш йўғон ичакда юз беради. Шу туфайли бу 2 ла касалликни бир-биридан фарқлаш жуда муҳум.

Аввало амёбиазда колитик синдром деярли интоксикациясиз ўтади.

Бактериял дизентерияда эса ҳарорат кўтарилиб, интоксикация аломатлари пайдо бўлади ва сўнгра колитик синдром безовта қила бошлайди. Амёбиаз бошланганда асосан йўғон ичакнинг ўнг томони зараланади, бактериал дизентерияда-унинг чап томони яъни йўғон ичакнинг дистал қисмида ўзгаришлар юз беради. Амёбиазда ремиссия (касаллик симтомлари вақтинча кўринмайдиган даври) узоқ чўзилиши мумкин, бакткериял дизентериада у анча қисқа бўлади. Бемор ахлатини микроскоп остида текширилганда макрофаг, плазматик ҳужайралар ва айниқса эозинофилларнинг кўпайганлиги (70 % гача) аниқланади. Бундан ташқари кўпинча Шарко-Лейден кристаллари кўринади. Нихоят бемор ахлатида ent. histolytica топилади. Бемор ахлатида кўп миқдорда эозинофилларнинг ва Шарко-Лейден кристаллари топилиши ҳатто амёба топилмаган холларда ҳам амёбиаз диагнози учун кифоядир. Ректаскоп билан текширилганда амёбиазда йўғон ичакдаги яралар орасида шиллиқ парда кам ўзгарган бўлади. Бактериал дизентерияда эса шиллиқ парда яллиғлангани аниқланади. Беморнинг ичи келган захоти унинг ахлати олиб текширилганда кўпинча амёба топилади. Баъзан амёбани топиш учун 1 неча марта текшириш керак бўлади. Амёбани топиш учун баъзан ретаскоп ёрдамида йўғон ичак шиллиқ пардасидан шилимшиқ олиб текширилади. Амёба топилганда амёбиаз диагнози шак-шубҳасиз бўлади. Умуман ич кетиш касаллиги сурункали тус олганда албатта бемор ичагида амёба бор ёки йўқлигини аниқлаш керак. Амёбанинг вегетатив формаси ташқи муҳитда тезда ўзгаради ва халок бўлади. Шунинг учун беморнинг ичи келганда кейин ўша зохоти текшириш керак, фақат амёбанинг вегетатив формаси топилгандагина амёбиаз диагнози аниқ бўлади. Бемор ахлатида амёба цистасининг топилиши амёбиаз диагнози учун асос бўлаолмайди.

Балантидиазнинг клиникаси ҳам, бемор йўғон ичакдаги ўзгаришлар ҳам худди амёбиазга ўхшаш бўлади. Уларни фақат бемор ахлатини микроскоп остида текширилгандагина бир-биридан фарқлаш мумкин.

Прогнози: Иссиқ иқлимли мамлакатларда амёбиаздан ўлиш ҳоллари 2-8 % ни ташкил қилади. Амёбиаз сурункали касаллик бўлганлиги сабабли баъзан ҳолларда бемор жуда ориқлаб кетади (кахексия) ва пировардида ҳалок бўлади. Жигар абсцесси ҳам баъзан беморнинг ўлимига сабаб бўлади.
Давоси: Амёбиазни даволашда қўлланиладиган дориларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:

а) амёбанинг оралиқ шаклини ҳалок қиладиган дорилар: ятрен ва дийодохин. Бу дорилар сурункали ичак амёбиазининг ремиссия вақтида ва амёба тухумларини ташиб юрувчиларни даволашда қўлланилади.
Ятрен: 10 кун давомида 0,5 г дан 3 маҳал берилади. Зарурият бўлганда 10 кун ўтгач даволаш курсини қайтариш мумкин. Шу билан 1 вақтда ятрендан клизма қилиш ҳам мумкин (1-2 г ятрен 1 стакан илиқ сувга солинади).

Дийодохин 10 кун давомида 0,3 г дан 2-3 маҳалдан берилади; б) Ичак шиллиқ пардаси ва бошқа тўқималарда (масалан: жигарда) жойлашган амёбаларга таъсир қиладиган дорилар: эметин, дегидроэметин, амбильгар (ниризадил, нитротамид азол). Эметин (солянокислқй эметин) 5-6 кун давомида беморнинг мускули орасига ёки териси остига юборилади (беморнинг ҳар килограмм оғирлигига 1 мг дан эметин ҳисобида). Зарурат бўлганда эметин билан даволаш курсини 45 кун ўтгач қайтариш мумкин. Эметин билан даволанганда қайт қилиш, миалгия, неврит, миокардининг зарарланиши каби қўшимча белгилар пайдо бўлиши мумкин.

Дегидроэметин 10 кун давомида бемор мускули орасига ёки териси остига юборилади (беморнинг ҳар 1 килограмм оғирлигига 1, 5 мг дегидроэметин ҳисобида). Дегидроэметин эметинга нисбатан 6 марта кучли таъсир қилади.

Амбильгар дегидроэметиндан ҳар кучлидир. Беморга 7-10 кун давомида оғиз орқали берилади (беморнинг ҳар бир клограмм оғирлигига 25 мг. дори ҳисобидан). Амбильгар билан даволанганда беморни боши оғриши, баъзан унинг асаби ва руҳида баъзи бир ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин. Бу дори фақат врач назоратида қўлланилади.

Жигар амбиазида хингамин (делагил, аролен, хлорохин) ишлатилади. Хингамин ичакдан шимлиб қонга ўтади ва сўнгра жигар тўпланади. Даволаш 3 ҳафта давом этади. 1 чи хафта давомида бемор хар куни 0,75 гр дан хингамин қабул қилади, 2 чи хафта давомида 0,5 дан 3 чи хафтада 0,25 дан қабул қилади: в) Амёбиазнинг хамма формаларида ишлатиладиган ва унверсал таъсир қиладиган дорилар: метронидазол, фазижин, фурамид. Ичак амёбиази билан оғриган беморга метронидазол 5 кун давомида 0,4 гр дан 3 маҳал берилади. Ичакдан ташқари бошқа аъзоларда жойлашган амёбиазда метранидазол 2 кун 0,8 дан 3 маҳал ва сўнгра 4 кун давомида 0,4 гр дан 3 маҳал берилади.

Фазижин ва фурамид хам метранидазол каби ичак амёбиази ва ичакдан ташқари жойлашган амёбиазда ишлатилади. Фурамид амёбиаз юқиш хавфи бўлган шароитда профилактика мақсадиди ҳам ишлатилади (ҳар куни 2 таблеткадан қабул қилинади).

Амёбиазни даволашда кенг сипектрда таъсир қиладиган антибиотиклар ҳам қўлланилади. Бу антибиотиклар амёбаларга эмас, балки ичак микрофлорасига таъсир қилиб, уларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлайди.

Беморга оқсил моддаларга бой, юқори калорияли ва витаминалар (С, В, В2, В6 ) кўп овқат берилади. Жигар, мия ва бошқа органларда абсцесс юз берганда амёбага қарши дорилардан ташқари операция ҳам қилинади. Тери амёбиазига ятрендан тайёрланган малҳам ишлатилади.

Профилактикаси: Амбёбиазнинг профилактикаси худди бактериялар қўзғатган дизентериядагига ўхшаш асосан умумий санитария ва шахсий гигиена қоидаларига қаттиқ риоя қилишга қаратилган. Аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишлари ва бинобарин кишиларнинг санитария ва гигиена жиҳатидан маданиятини кўтариш муҳим аҳамиятга эгадир.

Касалхона шароитида даволангн беморларни фақат қайта-қайта бактериоскопик текшириш ўтказиб, уларнинг ичакларида амёба йўқлигига ишонч ҳосил қилингандан сўнггина уйларига жўнатиш мумкин.

Фойдаланган адабиётлар:


А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”


Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”


В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”


Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари


Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби

   ОДАМ  БУРГАСИ –(PULEX  IRRITANS) 

  Одам бургаси асосан одам ётоғида, ўрин-кўрпасида, кийим-кечакларида, ерга тўшалган кигизларда яшайди ва етук шакли одамларнинг қонини  сўриб ҳаёт кечиради. Баъзи ғолларда одам бургаси уй ҳайвонлари: итлар, мушуклар, отлар, уй кемирувчилари-сичқон ва каламушларда эктопаразит бўлиб яшайди. 
Танасини:

Одам  бургасининг  танаси, барча  ҳашоратлар  танаси  каби 3 қисмдан: бош,  кўкрак ва қориндан ташкил топган.

 Ўрин-кўрпа қандаласининг  танаси қорин томондан орқага қараб сиқилган бўлса, бурганинг танаси 2 ён томондан сиқилгандир.  Бурганинг бош қисми юмалоқ бўлиб, 2 дона содда кўзи,  1 неча бўғимлардан иборат 1 жуфт қисқа мўйлаби бор.  Оғиз аппаратига калта ва юпқа юқори лаб, 1 жуфт юқори жағ ва 1 жуфт понасимон шаклдаги пастки жағ, тоқ пастки лаб киради. Юқори ва пастки жағлар тишсимон сатҳлидир. Пастки жағ ва пастки лаблар бўғимли пайпаслагичлар билан қуролланган. Пастки лаб  эса чўзиқ тарновсимон шаклда бўлиб, барча оғиз аппарати шу тарновда жойлашган.


  Одам бургасининг бош қисми майин туклар билан қопланган.

  Одам бургасининг кўкрак қисми 3 сегментдан: олдинги сегмент, ўрта сегмент, ва орқа сегментдан, иборат. Ҳар 1 сегментда 1 жуфтдан бўғимли оёқлар бор. Бу оёқлар 5  бўғимли бўлиб, хусусан орқадаги жуфт оёқлари бошқаларга нисбатан узунроқдир, шунинг учун ҳам бурга куч билан сакрай олади. Оёқлар қора суваракдаги каби қисмлардан (чаноқ, ўйноғич, сон, болдир ва панжадан) иборат. Бурга оёғининг чаноқ бўғимида актив қисқарувчи мускул толалари бор. Одам бургаси орқа оёқларининг узун бўлганлиги, унинг жуда актив ҳаракат қилишини таъмин этадики, натижада алоҳида қанотларга эҳтиёж қолмайди.  
 Тузилиши:
Бурганинг қорин қисми ҳам ҳашоратларга хос тузилишига эга бўлиб, 10 та сегментдан  иборат. 9-қорин сегментида нафис тукчалар бор, мазкур тукчалар сезиш вазифасини ўтайди. Қориннинг 10-сегментига анал тешик очилади.
  
  Одам  бургаси аксарият тўқ қўнғир рангли хитин билан қопланган. Бургалар ҳам, бошқа ҳашоратлар сингари,  айрим жинслидир. Урғочи бурга эркагига нисбатан хийла катта, эркак бурганинг қорин қисми бироз юқори    кўтарилган бўлиб,  7-8 чи сегментларида хитин билан қопланган  жуфлашиш органи бўлса, урғочи бургаларда 7 чи қорин сегментида  уруғ қабул қилувчи халтача  ва 9 чи сегментда конуссимон ўсимта-церки бор. Бурганинг жинсий,  нафас, ҳазм, айирув органлари ҳашоратларнинг юқорида баён этилган вакилларига хосдир. Одам бургаси жуфтлашганидан сўнг оталанган тухумини пол ёриқларига, ахлатхона ва  ташландиқларга қўяди. Одам бургасининг тухуми овалсимон бўлиб, 0,5 мм келади. Тухум етилиб, ундан чувалчангсимон нозик личинка чиқади. 
Личинкаси:
Личинка кўп сонли тукчалар билан  қопланган  бўлиб,  оёқлари бўлмайди, личинканинг  оғиз аппарати кемирувчи типда тузилган. Бургаларнинг тараққиёт цикли тўлиқ метаморфоз тартибида кечади. Личинка тараққий этиб, туллайди ва ғумбакка  айланади, ғумбакдан эса вояга етган бурга чиқади.
  
 Одам  бургаси 10 минутдан тортиб 3 соатгача  қон сўриши мумкин. Бургалар қонга  ўч бўлади, улар бутун ҳазм тракти тўлгунча қон сўради. Бургалар ҳам 1 йил ва ундан ортиқ очликка чидайди.
  
  Одам бургасининг медицинада катта аҳамияти бор, аввало бургаларнинг чақиши уйқуга ҳалал беради, бундан ташқари одамлар бурга чаққан жойларини қичишлари натижасида терида йирингли тошмалар пайдо бўлади. Лекин бургаларнинг асосий зарарли томони юқумли касалликларни тарқатишидир. Бургалар қон сўриб, тоун (чума) касаллигининг микробларини, тошмали терлама касаллигининг микробларини бемордан соғ одамларга юқтиради.

  Бургалар фақат одамлар ўртасида юқумли касалликни  тарқатиб қолмасдан, 1 қатор кемирувчи, йиртқич ва уй ҳайвонлари ўртасида ҳам юқумли касаллик микробларини шуларнинг қонини сўриш орқали соғ ҳайвонларга  ва одамларга  ҳам ўтказадилар. Бургаларни йўқотиш тадбирлари фақатгина шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш билан чекланиб қолмай, кенг кўламда амалга ошириладиган жамоат гигиенаси қоидаларини ҳам ўз ичига олади.

Санитария қоидалари:
Аввало  аҳоли яшайдиган ҳолда сақлаш, кемирувчи ҳайвонларга қарши  кескин курашиш, ҳожатхоналарни озода   тутиш,   ташландиқ    ва     ахлатларни
ўз вақтида  йўқотиш, ахлат солинадиган қутиларнинг  оғзини берк сақлаш шулар жумласидандир. Аҳоли яшайдиган пунктларда бургалар пайдо бўлганда юқорида қайд қилинган дезинсектицид препаратлардан фойдаланиш  тавсия этилади.
Олдини  олиш
Бургага қарши курашиш учун уй-жойларнинг санитария –гигена холатини яхшилаш,хоналарни  тоза тутиў,хар куни полги нам  латта билан артиб туриш,айниқса  бургалар кўпаядиган хонага алохида  этибор бериш,уй хайвонларидаги пургаларни йўқотиш учун эса вақт-бевақт зоошампунлар,СЛ-7 совуни ёки пиретум билан чўмилтирилади.Хоналарни эса пиритрум порошоги билан дзенфекция қилинади.Бунинг учун 1кв мерт майдонга 5-25 грам хисобида  шунингдек хлорофос,корбофос ёрдамида қириб ташланади.Табобат учулида эса хоналарни бурчакларига эрман қўйилади.Эрманни хамма хам билмайди.Бу кўп йиллик ўсимлик бўлиб бўйи 80-105 см га етадиган уст қистми шохланган паст қисми барглари узун бандли ўсимликдир.Гуллари майда сариқ севатчага тўпланади.Меваси ўткир учли,чўзинчоқ ,қўнгир рангли пистадир.Эрман май-июнда гуллаб меваси сентябрда етилади.Эрмолн ўзбекистонниниг бир қатор вилоятларида жумладан Ташкент,Фарғона,Андижан ва Сурхондарёнинг  туйайли жойларида сув хвқзвларининг бойларида,йўл ёқаларида,тоғва тепаликларнинг ён бағирларида,гох-гохида маданий ўсимликлар орасида ўсади.



         Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров “Гижжалар  ва ичак паразитлари”
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”
                                                                          Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                
                                                                       Абдуқодир Нурмухаммад ўғли   Саттаров

                                                                               

    Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби

    ИЧАК ЛЯМБЛИЯСИ—LAMBLIA INTESTINALIS


    (саккизинчи мақола)

    Ичак лямблияси ҳам хивчинлилар синфига кирувчи 1 ҳужайрали организмлар бўлиб, содда ҳайвонлар типига мансубдир. Ичак лямблияси аксарият , одамнинг 12 бармоқли ичагида, ингичка ичагининг юқори қисмида паразитлик қилиб хаёт кечиради.
    Тузилиши:

    Ичак лямблиясининг танаси ўртасидан кесилган нокнинг ярим палласига ўхшаб кетади, олдинги қисми кенг тортиб, юмалоқланган бўлса, орқа қисми вергулсимон эгилгандир.
    Ичак лямблияси танасининг узунлиги 10-18 н . Ташқи томондан пелликула билан қопланган бўлиб, танасининг ўртасидан таянч ўқ (аксостиль) ўтади, бу ўқ танаси 2 симметрик бўлакка бўлади. Мазкур бўлакларнинг ҳар бирида ядро бўлиб, кариосомаси аниқ кўринади. Ичак лямблияси танасининг олдинги ва юқори қисмида махсус сўрғичли диски бор, шу диск билан паразит ичакнинг шиллиқ пардасига ёпишади.

    Ичак лямблиясининг 8 дона хивчини бўли, мазкур хивчинлар танада симметрик жойлашади. Хивчинлари жуфт ҳолатда паразитнинг олдинги томонидан, ва ён бағриларидан чиқади.

    Аксостиль вергулсимон ёки таёқчасимон парабазал танача ётади. Унинг вазифаси ҳалигача аниқланмаган.

    Лямблиялар эндоосмостик усул билан овқатланади.

    Лямблиялар шароит ноқулай бўлганида цистага ўралади.

    Цистанинг узунлиги 10-14 н , эни 7-9н дир.

    Хивчинлари:

    Ичак лямблияси хивчилилар синфига кирувчи бошқа турларга нисбатан мураккаб тарзда кўпаяди. Бунда аввал ядро тенг 2 га бўлинади, сўнгра сўрувчи диск, блеффаропласт, таянч ўқи 2 га бўлинади. Шундан сўнг паразит танаси кенгайган олд томонидан тенг 2 га бўлинади, натижада 2 та лямлия ҳосил бўлади. Бундай бўлиниб кўпайиш лямблияларнинг вегетатив ҳолида ҳамда циста ҳолатида учрайди.

    Ичак лямблияси одамларда кўп ҳолларда қорин соҳасида оғриққа сабаб бўлади. Лаборатория усулида диагноз қўйиш учун махсус зонд воситастда беморнинг 12 бармоқли ичагидан суюқлиқ олиб текширилади.

    Текширишлар

    Лямблияларнинг нафас тузилиши ва уларнинг потологик жараёнидаги ролини, касалликнинг тарқалаши, давоси, олдини олишни биринчи бор Ташкентлик олима прафессор Н.А.Дехқонхўжаева муттасил ўрганиб чиққан. Харакатчан формасида ; жуфт диск бўлиб бунда сурғичсимон хивчин бўлади. Шу хифчинлар ила беморнинг ингичка ичагида ундаги шиллиқ пардага ёпишиб олади. Лямбиялалар соғлом одамнинг меъда-ичак йўлига тушади ва ундан ингичка ичакка ўтиб кўпаяди.Шу холатда беморнинг ингичка ичагини зарарлайди.Ундан сўнг йўғон ичакка ўтиб (бу ер улар учун ноқулай холат бўлиб), ўз харакатини йўқотади. Ана шу ерда у цисталарга айланади. Бу цисталар ташқи мухитга ахлат орқали чиқади ва тупроқда 3 хафтагача, сувда 5 хафтагача сақланиши мумкин.

    Юқиши

    Касаллик лямбиля тушган овқат (айниқса мева ва савзовотлар) ва сув истемол қилганида, шунингдек кир қўл ва рўзғор буюмлари орқали юқади.

    Белгилари.

    Лямбилаяда қориннинг юқори ва киндик қисми сохаси оғрийди. Қорин дам бўлади, ғулдирайди, кўнгил айнийди, Беморнинг ич кетиши ёки ич қотиши мумкин (ахлат сариқ, бир оз шилимшиқ, аралаш бўлади.У озиб кетади.
    Даволаш

    Касалликни фақат шифакор врач даволайди. Бемор дари-дармонлардан ташқари, парҳез қилиб, қайнатилган гўшт, кефир, тварог, карам, сабзи, клюква ва б.ни еб, ширинлик ва хамир овқатларни кам истеъмол қилиши лозим. Тиббиёт дориларидан митранидазол (трихапол, флагил) акрихин ва фуразалидон берилади. Метранидазолни 0,25 дозалик хаб дорини 1 тадан 3 маҳал 7 кун давомида сўнг акрихин 0,1 гр дан 3 маҳал 7 кун давомида истеъмол қилинади. Уларга қўшган холда фуразалидон 0,1 гр дан 4 маҳал 5 кун давомида катталар истеъмол қилади. Ёш болалар дозасини шифокор белгилайди.Бизларнинг “МАЛХАМ” табобат марказимиз ходимлари бир неча йиллардан буён бу иллатни халқ табобат усуллари давомида айниқса ОСИЁ 125 рақамли гиёхлари ила даволаб келмоқдалар(.Муражат учун телефон рақамларимиз +998-74-998-5-998 қўшимча маълумотларни учун марказга мурожат этинг)

    Олдини олиш:

    Ичак лямблиясининг олдини олиш касалликни ўз вақтида аниқлаш ва даволашдан иборат. Ичи бузилиб турадиган болалар лямлия ташувчиликка текшириб турилади (қ. Инфекция қўзғатувчиларини ташувчанлик). Озиқ-овқат маҳсулотларини озода сақлаш, пашшаларга қарши курашиш зарур. Очиқ сув ҳавзаларида чўмилмаслик, сувни қайнатмасдан ичмаслик, ювилмаган мева-сабзавотларни емаслик, энг муҳими шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

    Фойдаланган адабиётлар:

    А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

    Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

    В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

    Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари

    Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

    Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби

    ИЧАК ҚУРТЛАРИ – Энтеробиус (острица) – Enterobius Vermicularis


    ( чувалчангсимон гижжаси ).(иккинчи мақола)

    Ичак чувалчангсимон гижжаси-Enterobius (острица) ёш болаларнинг ичагида кўплаб паразитлик қилувчи оқ рангли майда гижжадир.
    Тузилиши:

    Энтеробиус гижжаси ҳам, аскаридалар каби, айрим жинсли бўлиб, урғочисининг узунлиги 1см га етади, эркаги эса урғочисидан бирмунча кичик, унинг танаси 2- 5 мм келади.
    Эркак энтеробиус танасининг охирги учи аскаридалар каби илмоқсимон эгилгандир. Урғочи энтеробиус танасининг охирги қисми ингичка ва учли бўлади. Ичак чувалчангсимон гижжасининг тана тузилишига келсак, аввало гижжанинг оғиз қисми 3та сўрғичли лаб билан ўралган, лаблар ташқи томонидан қаттиқ кутикула қавати билан қоплангандир. Мазкур кутикула қавати олдинга томон симметрик ҳолда кенгайиб, алоҳида пуфакча-везикулани ҳосил қилади. Оғизнинг давоми қизилўнгачга айланади, қизилўнгачга эса ўзининг охирги қисмига келиб, шарсимон ҳолда кенгаяди, буни bulbus-пиёзча дейилади. Қизилўнгачнинг давомида эса ҳазм системасининг навбатдаги қисмлари: олдинги, ўрта ва орқа ичаклар жойлашгандир. Қизилўнгачнинг bulbus қисмида 3 дона кутикула пластинкасидан ҳосил бўлган тишлар тафовут қилинади. Бу тишлар озуқани хийла кучли мускул толалари ёрдамида майдалашда хизмат қилади. Биз юқори да қайт қилганимиз гижжани оғиз оллди қисмида жойлашган пуфакча – vesicular сўрғич вазифасини ўтайди, гижжа шунинг ёрдамида ўз хўжасининг ичак деворига ёпишиб олади.

    Урғочиси .

    Урғочи энтеробиуснинг орқа чиқарув тешиги танасининг орқа учида жойлашгандир. Жинсий аъзолари эса, яъни тухумдон, тухум йўли ва бачадон жуфт бўлиб, энтеробиус танасининг орқа учдан бир қисмига махсус ташқи тешик билан очилади.

    Эркаги .

    Эркаги энтеробиус эса урғочисидан фарқ қилиб, танаси кичикроқ бўлади. Бундан ташқари унда тоқ уруғдон, уруғ йўли ва уруғ қопчиғи –спикула тафовут қилинади. Мазкур жинсий йўллар эркак гижжалардангина умумий клоака тариқасида орқа ичак тешиги билан ташқарига очилади. Ичак чуволчангсимон гижжасининг етилган тухуми симметрик бўлмаган овал шаклда бўлиб, тухум қобиғи рангсиз ва қалиндир. Ичак чувалчангсимон гижжасининг нерв системаси асосан танасининг олдинги қисмида –қизилўнгач атрофида жойлашган нерв ҳалқасидан иборат, бу ҳалқадан ингичка нерв толалари тана бўйлаб орқа ва олдинги шаклида таралгандир. Айирув системаси эса, аскаридаларнинг айирув системаси каби тузилгандир. Ичак чувалчангсимон гижжаси беморнинг ингичка ичакининг дистал (охирги) қисмида, ёнбош ичакда, йўғон ичакнинг бошланғич қисмида паразитлик қилади. Айрим ҳолларда эса бу гижжа 12 бармоқли ичакда паразитлик қилади.
    Тухуми:

    Етилган урғочи ва эркак гижжалар ингичка ичакда жуфтлашганидан сўнг эркак гижжа ўлади. Оталанган тухумлар тутган урғочи гижжа эса ичак ҳаракати- перистальтика ёрдами йўғон ичак қисмларидан ўтиб, тўғри ичакдан орқа чиқарув тешиги-аnus орқали ўрмалаб чиқади. Бунда бемор анус атрофининг қичишганини сезади (бу ҳолат кечалари-уйқу соатлари юз беради).

    Урғочи гижжа анус атрофидаги тери бурмаларига 1 неча 1000 дона оталанган тухумларни ташлаб, ўзи халок бўлади. Оталанган тухумлар оралиқ (perineum) соҳасида кислародли шароитда 4-6 соатда етилиб, касаллик пайдо қила оладиган инвазион ҳолга келади. Ушбу даврда бемор оралиқ соҳасини қашлаб, етилган тухумларни ўз бармоқлари, хусусан тирноқлари орқали қайта оғизга солади. Реинвазия деб шуни айтилади.

    Юқиши:

    Шаҳсий тана гигиенасига риоя қилмаслик натижасида етилган –инвазион тухумлар беморнинг ўрин-тўшаклари, кийим-кечакларидан соғ болаларга кўплаб юқиши мумкин. Оғиздан ютиб юборилган, етилган тухум бемор организмида миграциясиз тўғридан-тўғри ингичка ичакда етилган жинсий формага айланади. Маълумки, жинсий жиҳатдан етилган гижжа одамнинг ичак системасида 1 ойлар чамаси яшайди. Агар гижжанинг етилган инвазион шакли оғиз орқали қайта юқмаса, яъни реинвазия холати бўлмаса энтеробиоз касаллиги 1 ойдан сўнг ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Шуни такидлаш зарурки, энтеробиоз касаллигига даво қилиш ва олдини олишда боланинг шаҳсий гигиенаси хал қилувчи ахамиятга эга. Беморларда энтеробиоз касаллигини аниқлашада овогелъминтоскопия методи доимий ижобий натижа беравермайди.
    Энтеробиоз перорал контагиоз гельминтоздир. Етарли ривожланган урғочи гижжа ичакдан ташқарига чиқиб, анус атрофида тухум қўяди ва халок бўлади. Урғочи гижжалар асосан кечаси ичакдан чиқадилар, бу анус атрофини қаттиқ қичитади. Тухумдан 2-4-5 соат ўтгач етук личинка чиқади. Бу личинкаларнинг ривожланиши учун 36 С ҳарорат, 90-100% намлик қулай шароит ҳисобланади. Бемор қашинганда қўлига, тирноқ орасига етук тухумлар ўрнашиб қолади. Қўлига гижжа тухумини ёпиштириб олган одам аввало гижжани қайтадан ўзига юқтиради. Шу билан бирга ундаги етук тухумлар бошқа соғлом одамларга ҳам юқади. Бу гижжа бошқаларга ҳар турли буюмлар , масалан идиш-товоқлар, ўйинчоқлар орқали юқиши мумкин.
    Патогенези ва патанатомияси:

    Бу гижжанинг личинкаси ингичка ичакнинг пастки қисми ва йўғон ичакда 12-14 кун давомида балоғатга етади, улар 3-4 ҳафта яшайди. Доимо аутосуперинвазия қайтариланиб туради. Одам ичагида юзлаб гижжалар яшаши мумкин. Ичак шиллиқ пардаларида некроз, яллиғланиш ва қон қуйилишига хос белгилар кўринади. Бу гижжалар ўрмалаб, аёллар жинсий органига кириши ва вульвит, вагитит, эндометритга сабаб бўлиши мумкин. Булардан ташқари бемор организмида аллергия ҳолати юз беради.

    Клиникаси:

    Энтеробиозда анус атрофи, оралиқ соҳа (промежность) ва жинсий аъзолар қаттиқ қичишади. Болалар инжиқ бўлиб қолади. Уйқуси бузилади, иштаҳаси ёмон бўлади, баъзан қорни оғрийди. Қаттиқ қичиш катта ёшдаги одамларни ҳам анча тажанг қилиб қўяди. Қичиш шу даражада бўладики, катта одам бошқалар олдида уялмай қашинишга одатланиб қолади.

    Доимий қичиниш оқибатида оралиқ соҳада, анус атрофида пиодермия ривожланиши мумкин. Беморнинг уйқуси бузилади, тажанг бўлиб қолади, иш қобилияти камаяди. Баъзи болаларда тутқаноқ тутиши мумкин. Касаллик оғир ўтганда беморларнинг кўнгли айнаб қайт қилади, баъзан шилимшиқ ва қон аралаш ичи кетади, метеоризм аниқланади. Баъзан бу гижжалар чувалчангсимон ичакка ўрмалаб кириши ва аппенндицит ривожланиши мумкин, бошқа ҳолларда иккиламчи инфекция қўшилади.
    Диагностикаси:

    Бу гижжа баъзан бемор ахлатига аралашган ҳолда кўринади. Уларни топиш учун ёпишқоқ полиэтилен лентасимон анус атрофи терисига суркаб сўнгра микроскоп остида кўрилади.
    Давоси:

    Ванкин яхши натижа беради. У эрталаб нонуштадан сўнг 5 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. Комбантрин бемор овқатланаётган вақтда катта ёшдаги беморга 10 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. 6 ойдан 2 ёшгача балаларга 125 мг, 2-6 ёшгача 250 мг,

    6-12 ёшгача 500 мгдан 1 марта берилади. Вермакс ҳам яхши таъсир қилади. У болаларга 1 кунда 2,5-3 мг/кг ҳисобидан берилади. Катта ёшдаги беморларга 100 мг дан 1 кунда 2 маҳал ичирилади. Лидамин 10 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. Зарурият бўлганда 2 ҳафтадан сўнг шу даволаш курсини қайтариш мумкин. Пипиразин 1 ёшгача болаларга 0,4 грамм, 2-3 ёшли болаларга 0,6 грамм, 4-6 ёшдаги болаларга 1 грамм, 7-9 ёшдаги 1,5 грамм, 10-14 ёшдагиларга 2 грамм ва 15 ёшдан катталарга 3 грам берилади. Анашу дозадаги дорини 1 кунда 2-3 бўлиб овқатланишдан 30 минут олдин берилади. Даволаш курси 5 кун давом этади. 7-10 кун оралаб даволаш курсини қайтариш мумкин.

    Аутосуперинвазияга йўл қўймаслик жуда муҳумдир.

    Профилактикаси:

    Энтеробиозга қарши чоралар аутоинвазияга ва бемор атрофидаги хар турли буюмларга гижжа тухуми тушмаслигига қаратилган бўлади. Бемор эрталаб ва кечқурун яхшилаб совун билан чўмилиши, қўлини тез-тез ювиб туриши, тирноғини калта қилиб олиши, ички кўйлак ва иштонини, ўрин чойшабини хар куни алмаштириши зарур. Бемор кўйлак иштонини ва чойшабини яхшилаб қайнатиш ва дазмоллаш мухим аҳамиятга эга. Бемор ички иштоннинг пастки томонларини резина билан бўғиб сонга қаттиқ ёпишиб турадиган қилиб кийиши мухим. Бемор хонасини карбол, кислота ва лизол билан тозалаб туриши керак. Эслатма;кейинги мақолаларда гижжаларни халк табобат усулида даволаш усулларини бериб борамиз.Бизларни марказ йигирма йилдан буён паразитларга қарши курашиб хозиргача ўн минглаб беморлар дардига малхам булган.Содда дори усулларини баён қиламиз

    Фойдаланган адабиётлар:

    А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

    Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

    В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

    Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари

    Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

    Тел: +998 -74- 998- 5-9 98

    Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби

    ЧЎЧҚА СОЛИТЕРИ-ТАЕNIA SOLIUM (чўчқадан юқадиган гижжа)


    (бешинчи мақола)

    Чўчқа солитери ҳам, ҳўкиз солитери каби одамнинг ингичка ичагида паразитлик қилиб ҳаёт кечирувчи лентасимон чувалчанг ҳисобланади. Чўчқа солитерида ҳам бош қисми-сколекси, бўйни, етимаган гермафродитик ва етилган проглоттидалардан иборат стробиласи тафовут қилинади. Чўчқа солитерининг сколекси 1 мм катталикда бўлиб, 4 дона ёпишғич аъзоси, хартум ва 2 қатор жойлашган илмоқлари бор. Чўчқа солитерида илмоқлар ва хартум бўлганлиги учун уни қуролланган солитер дейилади.

    Тузилиши:

    Чўчқа солитери стробиласининг узунлиги аксари 1,5-2 метр, баъзан эса 5 метрга ҳам етади. Чўчқа солитери ҳам, ҳўкиз солитери каби, ингичка ичакдаги тайёр озуқалар билан эндоосмотик усулда овқатланади. Проглоттидаларнинг сони 600-800 га етади. Етилмаган проглоттидаларда аввало эркаклик жинсий аъзолари, уруғдон, уруғ йўллари, уруғ отиб берувчи каналлар, сўнгра эса урғочилик жинсий аъзолари, яъни ҳўкиз солитеридагига қарши ўлароқ, 3 бўлакдан иборат тухумдон, тухум йўли, отип, сариқдон, бачадон ва қин тараққий этади.

    Тухум хужайра:

    Уруғ ва тухум хужайраларининг қўшилиши ҳўкиз солитеридагига ўхшаш. Етилган проглоттидаларда бачадон шохлари кам, 8-12 та бўлади.

    Охирги етилган бўғимлари 1-2 дона бўлиб, узилиб, ахлат билан ташқарига чиқади. Ҳўкиз солитеридан фарқли равишда чўчқа солитерида жинсий клоака проглоттидаларнинг 1 томонига эмас, балки галма-гал ўнг ва чап томонига очилади.

    Ташқарига ахлат билан чиққан бўғимлар аксари оралиқ хўжайин-чўчқа оргшанизмига тушади. Чўчқа организмида тухумдан онкосфера чиқади. Онкосферада ҳам илмоқчалар бўлади. Улар чўчқанинг ичак деворини тешиб ўтиб, қон ва лимфа орқали барча скелет мускулларига тарқалади. Онкосферада ҳам илмоқчалар бўлади.Улар чўчқанинг ичак деворини тешиб ўтиб, қон ва лимфа орқали барча склет мускулларига тарқалади. Онкосфера финноз даврига ўтади. У финноз даврини цистицерк шаклга ўтади. Финнади чўчқа гўштини истемол қилган одамга чўчқа солитери юқади. Баъзан одамлар асосий хўжайин бўлиб қолмасдан, оралиқ хўжайин бўлишлари хам мумкин, яъни одамга тухум ифлос қўллар орқали юқиши мумкин,одам ўқчиганда, қусганда тухум ошқазонга тушиб, қон ва лимфа орқали организмга тарқалиши мумкин. Бу ҳолатни аутоинвазия дейилади. Баъзи холларда эса онкосфера қон орқали бош мияга, кўзга юракка, ўпкага тарқалиши мумкин. Чўчқа солитерининг тана тузилиши ва алоҳида органлари асосан ҳўкиз солитерига ўхшаш. Чўчқа солитерининг танасида ҳам тери-мускул халтаси бор. Танаси кўп қаватли кутикула билан қопланган. Айланасига ва узунасига йўналган мускуллар бор. Алоҳид тана бўшлиғи чўчқа солитерида ҳам бўлмайди. Чўчқа солитерининг айирув органлари, нерв системаси, нафас олиши хўкиз солитери билан 1 хил типда тузилган.

    Ҳўкиз солитеридан ва чўчқа солитеридан келиб чиққан касалликларнинг лаборатория диагностикасида аввало бемор ахлатидан мазкур солитериларнинг тухумлари микроскоп билан топилади, баъзи ҳолларда эса етилган алоҳида проглоттидаларни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.

    Эпидемиологияси

    Тениоз перорал биогельминтоз антропоноздир.Инвазия манбаи ва гижжанинг охирги хўжайини одам хисобланади.Балоғатга етган гижжа одам ичагида ящайди ва ундан вақти-қакти билан етилган бўлаклар ажралиб, ахлат орқали ташқарига чиқади.Бу бўлакларда гижжа тухумлари бўлади. Бу гижжанинг оралиқ хўжайни асосан уй чўчқалари, камдан-кам ёввойи чўчқалар, итлар, мушуклар ва одамлар бўлиши мумкин. Шу қайд қилинган хайвонларнинг мускуллари орасидаги бириктирувчи тўқимада тухумлардан личинкалар-цистиперклар (cvstocercus cellulosis) пайдо бўлади. Уларнинг диаметри 7-10 мм. Бу гижжа одамга асосан яхши пиширилмаган чўчқа гўшти истеъмол қилинганда юқади. Бу гижжа билан касалланиш холлари деярли хамма жойда учраб туради.
    Патогенези.

    Тениаринозга ўхшаш бўлади. Одам органинзмига гижжа тухумлари (финналар) киргандан 2-2,5 ой ўтгач турли органларда (бош мияда, миокардда, скилет мускулларида, тери ости бириктирувчи тўқимасида) цистицерклар ( личинкалар) ривожланади. Уларнинг диометри 5-8 мм бўлади. Улар бир неча йил давомида халок бўлмай сақланади. Цистицерклар тўқималарнинг сиқилишига, яллиғланишига сабаб бўлади. Ундан ташқари бу гижжаларнинг модда алмашинув жараёни ва парчаланиш натижасида хосил бўлган моддалар зарарли таъсир қилади ва аллергияга сабаб бўлади.
    Клиникаси.

    Тениознинг бошланғич давридаги клиник симптомлари яхши ўрганилмаган. Хроник даврида касалликнинг белгилари тениарихозга ўхшаб кетади.

    Цистицеркознинг симптомлари жойлашган жойга қараб турлича бўлади. Кўпинча бош мия ва кўз цистиперкози учрайди.

    Цистицеркоз хатарли касалликдир.

    Диагностикаси.

    Тениоз диагностикаси худди тениариноздагига ўхшаш. Цистицеркозда эса комплемент бириктириш риакцияси, тўғри гемаглютинацияси ва Р.Ф.А қўлланилади (Р.Ф.А қон ва ликвор билан қуйилади).

    Давоси: Цистицерикоз ривожланиш ҳавфи бўлганлиги сабабдан тенниозни даволашда фенасаль, дихлорофен, трихлрофен ишлатилади. Чунки улар бемор ичагида гижжанинг парчаланишига сабаб бўлади.

    Тенниозда дегельминтизация қилиш учун қирққулоқ препаратлари ишлатилади.

    Цистицеркозда разиквантель (бильтрицид) қўлланилади. Бу дори кунига 16,6 мг/ кг ҳисобидан 14 кун босим берилади, ёки 50 мг/ кг ҳисобидан 10 кун босим берилади. Аллергия реакциясининг профилактикаси учун бу дори билан бирга глюкокортикоидлар тайинланади.

    Зарурат бўлганда хуругия усули қўлланилади.

    Профилактикаси:Ветеринария хизмати билан ҳамкорликда қатор профилактик чоралар амалга оширилади.

    Фойдаланган адабиётлар:

    А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

    Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

    В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

    Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари

    Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

    Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби

    ҚИЛ БОШ ГИЖЖА (TRICHOCEPHALUS TRCHIURUS)


    (учинчи мақола)

    Қил бош гижжа “trichocephalus trichiurus”-юмолоқ чувалчанглар типининг энг майда вакили хисобланади. Унинг ташқи кўриниши 1 қадар калта хивчинга ўхшаб кетади, яъни гижжа танасининг бош қисми қилча ҳолидадир, орқа томонга ўтган сари аста кенгая боради ва юмалоқ бўлиб тугайди. Шунинг учун ҳам мазкур гижжа қил бош гижжа деб аталади.
    Тузилиши:

    Эркак қил бош гижжа танасининг узунлиги 30-40 мм бўлиб, шу типнинг бошқа вакилларидаги каби орқа қисми спирал ҳолда ўралгандир.

    Урғочи қилбош гижжанинг танаси эса хийла узун бўлиб, 40-50 мм га етади. Қил бош гижжанинг олдинги қилсимон қисмида асосан оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач жойлашган. Танасининг кенгайган –орқа қисмида эса хазм системасининг давоми-ўрта ва орқа ичаклар, орқа чиқарув тешиги, жинсий аъзолари жойлашгандир.
    Жинсий органлари:

    Урғочи гижжада жинсий органлар жуфт бўлиб, тўлқинланиб кетган, найсимон тухумдон, тухум йўли, бачадон ва қин тафовут этилади. Ташқи жинсий тешик эса, қил бош гижжа танасининг кенгайган соҳасида, яъни қилсимон қисмининг кенгая бошлаган ерига очилади. Эркак қилбош гижжада найсимон шаклдаги тоқ уруғдон, уруғ чиқарувчи ва уруғни отиб берувчи каналлар ва жинсий спикула тараққий этган. Қил бош гижжа асосан одамлар йўғон ичагининг бошланғич қисмида ( кўр ичакда), баъзан чувалчангсимон ўсимта деворида паразитлик қилади. Чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланишига хам баъзан шу гижжалар сабаб бўлади деган фикрлар бор. Одатда қилбош гижжа бош қисмини ўз хўжасининг ичак деворига санчган холда яшайди. Санчиш борасида майда қон томирларнинг яраланиши хазм системасига бир қатор микроорганизмлар тушишига йўл очса, нозик нерв толаларининг таъсирланиши бемор организмида оғриққа сабаб бўлади.
    Хаёт циклига:

    Қил бош гижжанинг хаёт циклига келсак, урғочи гижжа танасида оталанган тухумлар паразит хўжасининг ичак бўшлиғига тушади. Оталанган тухум ахлат билан бирга ташқи мухитга чиқариб ташланади. Тухумнинг навбатдаги тараққиёти учун энг асосий шартларидан бири нам шароит ва оптимал (+28 -35С) температура бўлишидир. Гельминтологик текширишлар кўрсатганидек, ташқи ҳарорат + 15С бўлгса, қил бош гижжа оталанган тухумининг тўла етилиши учун 120 кун талаб этилади, ташқи ҳарорат +35С бўлганда бу муддат жуда қисқариб, 11 кунга тўғри келади. Оптимал температура ва намлик шароити бўлганда оталанган тухумлар инвазион шаклга айланади, тухум қобиғи остида личинкалар етилади. Баъзи ҳолларда тухум қобиғи остида личинканинг оғиз сохасида стилет тараққий этади. Аксари ҳолларда инвазион личинкани кишилаор сув билан, баъзан ювилмаган мева ва сабзавотлар билан ютиб юборади. Хазм системасига тушиб (тухум қобиғи эрийди), хеч қандай миграциясиз йўғон ичакнинг бошланғич қисмида (кўр ичак ) ва чувалчангсимон ўсимтада етилади ва жинсий –эркак ва урғочи шаклларга айланади.

    Клиникаси

    Беморнинг дармони қурийди, қорнининг ўнг-паст тамони қаттиқ оғрийди. Кўнгли айнийди, ичи кетади ё қабзият бўлади. Аппендицит ва колит аломатлари бўлиши мумкин. Болаларда баъзан тутқаноқ тутади. Баъзан тўғри ичакнинг ташқарига чиқиш холлари учрайди ва эозинофилия яққол кўринади. Қил бошли гижжа (трихоцефалез) диагнози клиникага асосланган ҳолда бемор ахлатида гижжа тухумлари топилгач узул-кесил аниқланади.
    Давоси:

    Қил бош гижжа (трихоцефалез)ни даволашда менбендазол, вермакс, (катталарга 200 мг дан 3-4 кун берилади) ва альбендазол (1 кунда 400 мг дан ҳафтада 2-3 марта берилади) яхши натижа беради. Дифезил ва бепасал, бу 2 дори 1 хил дозада ишлатилади. Катта ёшдаги беморга 1кунда 5 г, 2-5 ёшли болаларга 2,5-3 г дан 5 кун босим берилади. Дорининг 1 кунда дозаси 3га бўлиб овқатланишдан 1-2 соат олдин ичирилади. Медамин ҳам яхши натижа беради (кунига 10 мг/кг хисобидан 1-2 кун берилади).

    Буларадан ташкари беморга осиё 125 йигма ути берилади.Ёш болаларга бизларни «МАЛХАМ» халк табобат маркази ходимлари янги ковок уругини ва уни куритиб истемол килишни тавсия киладилар.Кейинги маколаларда табобат усулида гижжаларни даволаш усулларни тавсия киладилар.мурожат учун телефон+998-74-998-5-998

    Профилактика: Худди аскаридоздагига ўхшаш профилактик чоралар амалга оширилади.

    Фойдаланган адабиётлар:

    А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

    Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

    В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

    Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари

    Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

    Тел: +998 -74- 998- 5-9 98

    Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби

    СЕРБАР  ЛЕНТАСИМОН  ЧУВАЛЧАНГ-DIPHULLOBOTHRIUM LATUM (балиқдан юқадиган гижжа ) (олтинчи мақола)

      Тузилиши Сербар лентасимон чувалчанг лентасимон чувалчангларнинг  энг йирик ва узун  вакилидир. Бу  гижжа стробиласининг узунлиги 10 метрдан ҳам ортиши мумкин.
    Стробилада  жуда  йирик бўладиган проглоттидаларнинг сони эса 4 00ғ тагача етади. Сербар  лентасимон чувалчангнинг сколекси алоҳида  тузилишга эга бўлиб, 2 чуқур эгати-ботриялари бор.



       Сколекс  давом этиб, аниқ чегарасиз  бўйинга  ўтади ва  юқорида  қайд қилинган  лентасимон чувалчанглар каби етилди.  Шуни  алоҳида  қайд  қилмоқ керакки, проглоттидалар сон  жиҳатидан кўп бўлибгина  қолмасдан,  анча сербар ҳамдир. Етилмаган проглоттидалардаги орган ва ситемалар умуман  ҳўкиз солитери типида тузилган,  фақат гермафродитик проглоттидаларда ташқарига 3 дона тешик очилади, буларнинг бири бачадон тешиги, қолганлари эса қин ва уруғ йўлларининг тешиги ҳисобланади.

    Жинсий  органлари: Мазкур тешиклар ҳўкиз солитеридаги каби  проглоттидаларнинг ён юзаларига очилмай, балки лентанинг  олдинги юзасига очилади. Уруғдонлар 1 неча бўлиб, уруғ йўллари ва жинсий аъзо-циррусга давом этади. Тухумдонлар эса ўз тузилиши жиҳатидан ҳўкиз солитерининг тухумдонларига жуда ўхшаш, етилган бачадонлар эса ўзининг шохланиши билан бошқа  лентасимон чувалчанглардан фарқ қилади. Бачадон шохлари узун ва марказида розеткасимон шакл ҳосил қилади.  
     Етилган  проглоттидалардаги бачадон ташқи тешиги ҳам   проглоттидаларданинг олдинги юзасига очилади. Сербар лентасимон чувалчангнинг ҳаёт циклига келсак, уруғланган тухумлар беморнинг ичак  перистальтикаси таъсирида аҳлат билан ташқарига чиқарилади. Проглоттидаларнинг охирги етилган бўғимлари ҳам ажралиши мумкин. Ташқи мухитга тушган тухум личинка даврини бир қадар мураккаб шароитда ўтади.  
    Асосий  хўжайин:
    Аввало  асосий хўжайин одам эканлигини таъкидламоқ  зарур. Одамдан ташқари умуртқали  хайвонлардан ит, мушук ҳам асосий жўжайин бўлиши мумкин. Асосий хўжайинлардан  ахлат билан ташқарига ажратилган тухум сувдагина тарққий этади. Сувда тухумдан киприкли овалсимон личинка чиқади,  буни корацидий дейилади. Корацидий сувда тараққий  этиб, онкосферага айланади.   Онкосфераларни  сувдаги  содда  қисқичбақасимонлар-циплоп ва диаптомус (сув бургаси) ютади.  Мазкур  биринчи оралиқ  хўжайларда онкосфера 1-финноз даврига-процеркоидга айланади. Процеркоидларнинг бош қисмида 6 дан илмоқчалар бўлади. Процеркоидларни ютган циклопларни эса, иккиламчи оралиқ хўжайинлар-балиқлар ютади. Балиқлар организмида финноз даврининг навбатдаги 2 стадияси бўлиб ўтади ва плероцекоидлар ҳосил бўлади.
       Балиқларнинг ошқозон-ичак системасида  содда қисқичбақасимонлар ҳазм  бўлади,  процеркоидлар эса ҳазм органлари деворидан балиқ танасидаги мускуллар   системасига тарқалади.  Яхши пиширилмаган ёки буғланмаган плероцеркоидли балиқларни истеъмол қилган одамлар ва юқорида  айтганимиз умуртқали ҳайвонлар ичак системасида плероцеркоидлар тараққий этиб, етилган лентасимон чувалчангларга айланади.

    Патагенези  ва патологик анатомияси.
     Кенг  лентасимон гижжа одам организмига хам механик хам токсик-аллергик таъсир кўрсатади. Гижжа сўрғичи ёрдамида ичак шиллиқ пардасини шимиб ёпишиб олади ва парданинг некрогига сабаб бўлади.гижжа танасидаги модда алмашинув жараёни оқибатида ҳосил бўлган моддалар таъсирида сенсибилизация  ва аутосенсибилизация холати юз беради. Бу гижжа инвазияси 10-йилгача чўзилиши мумкин. Эндоген гипо ва аветаминоз  В юз беради. Бу холат ўз навбатида мегалобластик анемия ривожланишига сабаб бўлади.  
    Клиникаси:
      Беморнинг қуввати бўлмайди, иштахаси бўғилади, қорни оғрийди. Қонда анемия ва эозинофилия аниқланади. Дифилоботтриоз диагнози гижжа тухуми ёки унинг бўлакчалари топилгач узул кесил аниқланади.  
    Давоси:
    Тениаринхоздагига ўхшаш усул билан дегельминтизациядан  олдин витамин В12 ва фоли кислота билан даволанади.Бизларга учраган беморларимизга гиёхларимиз Осий 125 дамламасидан  ва махсус 8 рақамли гиёхларимиздан берамиз.Муражат учун телефон ракамимиз;+998-74-998-5-998 
    Профилактикаси: 
    Бу гижжани  тарқатувчи  беморни даволаш, яъни дегельминтизация (организмни гижжалардан  халос қилиш) жуда иуҳим. Сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш, айниқса сувга одам натижасини туширмаслик чоралари 1 чи даражали аҳамиятга эга. 





    Фойдаланган адабиётлар:
    А.Н.Саттаров “Гижжалар  ва ичак паразитлари”
    Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
    В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”
                                                                              Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                
                                                                           Абдуқодир Нурмухаммад ўғли   Саттаров

    Облако меток

    Отслеживать

    Get every new post delivered to your Inbox.